Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги ташаббусларини амалга оширилишини таъминлаш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилишини ўтказди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев раҳбарлигида
Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги ташаббусларини амалга оширилишини таъминлаш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.Парламент юқори палатаси маълум қилишича, йиғилишда «Йўл харитаси»нинг 1- ва 5-бандлари ижросини таъминлашда Ташқи ишлар вазирлигининг ҳисоботи эшитилди.
Хусусан, Пандемия даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги БМТ халқаро Кодекси ва Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентларнинг ролини ошириш тўғрисида БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюцияси лойиҳаларини аъзо давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ишлаб чиқилиши ва келишишининг ҳолати ҳамда мазкур ташаббусларни илгари суришдаги долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Шунингдек, тадбир давомида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан биргаликда юқорида қайд этилган БМТ Кодекси муҳокамасига бағишланган юқори даражадаги халқаро конференцияни ўтказиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Йиғилиш якунида Ишчи гуруҳ аъзоларига аниқ топшириқлар берилди, вазифалар тақсимоти ва ижро муддатлари белгиланди.
«Дунё» АА