Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Франция элчиси билан парламентлараро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Франция элчиси Орелия Бушез билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Парламент юқори палатаси ахборот хизмати маълумотига кўра, учрашувда икки давлат парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунчилик ҳамда қонун устуворлиги масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Франция икки томонлама муносабатларида олий даражадаги мулоқот доирасидаги бугунги ҳамкорлик сифат жиҳатидан юқори босқичга кўтарилгани таъкидланди.
Ўзаро алоқаларни янада ривожлантиришда парламентлараро ҳамкорлик муҳим ҳисса қўшиши алоҳида қайд этилди.
Учрашувда икки давлат ўртасида таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва унинг истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.
“Дунё” АА