Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Олий Мажлис Сенати Раисининг БМТ комиссияси сессиясида билдирган фикрлари Жанубий Корея матбуотида ёритилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Олий Мажлис Сенати Раисининг БМТ комиссияси сессиясида билдирган фикрлари Жанубий Корея матбуотида ёритилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоеванинг БМТ Хотин-қизлар ҳолати бўйича комиссияси 65-сессиясида билдирган фикрлари Жанубий Кореянинг энг йирик газеталаридан бири «The Korea Times» вебсаҳифасида чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мақола муаллифи Квон Ми Юнинг ёзишича, БМТнинг Хотин-қизлар ҳолати бўйича комиссияснинг 65-сессияси гендер тенгликка эришиш ҳамда барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, зўравонликка барҳам бериш масалаларига бағишланди. CОVID-19 пандемияси сабабли онлайн шаклда бўлиб ўтган ушбу сессияда ташкилотга аъзо давлатлар, БМТга қарашли тузилмалар ва нодавлат ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Нашр сессия ишида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси видеомурожаат билан иштирок этганини маълум қилган. Т.Норбоева ўз чиқишида Марказий Осиё давлатларида хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Уларга нисбатан зўравонлик ва камситишга йўл қўймаслик, қарорлар қабул қилиш жараёнларида уларнинг иштирокини таъминлаш борасида катта муваффақиятларга эришилганлиги ҳақида гапирди, деб ёзади муаллиф.

Парламент юқори палатаси Раиси, шунингдек, Ўзбекистонда аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий мавқеини яхшилаш, давлат ва жамият ишларини бошқаришда иштирок этишини кенгайтириш борасидаги ютуқлар ҳақида ҳам маълумот берди.

«2020 йил сентябрда бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда гендер сиёсат устувор масалага айлангани, хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги роли тобора ортиб бораётгани ва янги парламентда аёл депутатлар сони икки баравар кўпайганини таъкидлаган эди», деб ёзади «The Korea Times».

/«Дунё» АА/.