Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси СПЕКА ишчи гуруҳининг йиллик мажлисида иштирок этди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиёти бўйича махсус дастури — СПЕКА ишчи гуруҳининг Гендер ва Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича йиллик мажлиси видеоконференция шаклида бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси делегацияси номидан Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Феруза Эшматова иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Видеоконференцияда, шунингдек, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, СПЕКА мамлакатларида Пекин декларацияси ҳамда Ҳаракатлар платформасини амалга ошириш устида иш олиб бораётган ҳукуматлар, БМТ муассасаларининг тегишли жамғарма, фонд ва дастурлари, фуқаролик жамияти ташкилотлари вакиллари қатнашди.
СПЕКА ишчи гуруҳи тегишли масалаларни ҳисобга олиш соҳасида илғор тажриба алмашиш орқали гендер муаммоси ва иқтисодиёт ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ҳақида хабардорликни ошириш вазифаларини бажаради. Бундан ташқари, ушбу тузилма мазкур йўналишда стратегик тадқиқотлар ўтказиш ва лойиҳаларни амалга оширади.
Мажлис иштирокчилари Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар тўғрисида хабардор этилди. Айни пайтда хотин-қизлар орасида камбағалликни қисқартириш бўйича мамлакатимиз тажрибаси, хусусан, “аёллар дафтарлари”ни қўллаш амалиёти, хотин-қизларни олий таълимга қамраш олиш, шунингдек, Инқирозга қарши жамғарма маблағлари ҳисобидан манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Шунингдек, Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси тадбир қатнашчиларининг Ўзбекистондаги гендер тенглик сиёсатига оид саволларига батафсил жавоб қайтарди.
/«Дунё» АА/.