Олий Мажлис Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Видеоконференсалоқа тарзида ўтказилаётган ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева олиб бормоқда.
Унда Сенат аъзолари, Вазирлар Маҳкамаси мутасаддилари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашмоқда.
Сенат ялпи мажлиси дастуридан қатор қонунлар ва бошқа масалалар муҳокамаси ўрин олган.
Ялпи мажлисда кўриб чиқиладиган масалаларнинг муҳокамасини Сенатнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри жонли эфирда кузатиб бориш мумкин
/«Дунё» АА/.