Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Олий Мажлис Сенатининг учинчи ялпи мажлисини чақириш юзасидан қарор қабул қилинди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Олий Мажлис Сенатининг учинчи ялпи мажлисини чақириш юзасидан қарор қабул қилинди

20 январь куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Сенат Раиси Танзила Норбоева олиб борди.

Унда Сенатнинг учинчи ялпи мажлисини 2025 йил 23 январь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Таъкидланганидек, видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган ялпи мажлисда қатор қонунларни муҳокама қилиш назарда тутилган.

Хусусан, “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги, “Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида”ги, “Микромолиялаштириш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ҳамда “Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир.

Навбатдаги ялпи мажлисда “Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонунлар ҳам муҳокама қилинади.

Шунингдек, сенаторлар жонли ижро санъатини янада ривожлантириш, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини такомиллаштириш, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш ҳамда алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор қонунларни ҳам кўриб чиқишни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, “Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог” фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида”ги қонунлар ҳам ялпи мажлис кун тартибидан ўрин олган.

Шу билан бирга “Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартномани (Душанбе, 2024 йил 18 апрель) ратификация қилиш ҳақида”ги, “Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида”ги қонунлар ҳамда Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилади.