Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилаётган ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошқармоқда.
Унда сенаторлар, Вазирлар Маҳкамаси мутасаддилари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.
Сенатининг бугунги ўн бешинчи ялпи мажлисида “Транспорт тўғрисида”ги, “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ва бошқа қатор қонунлар муҳокама қилиниши кўзда тутилмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасида 2030 йилга қадар гендер тенгликка эришиш стратегияси тўғрисидаги масала кўрилади ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йил ва 2021 йил биринчи чораги якуни бўйича ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни эшитилади.
Ялпи мажлисда таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш билан боғлиқ муаммолар ҳамда коронавирус пандемиясидан кейин туризмни тиклаш ва ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровлари юбориш, шунингдек, бошқа масалалар кўриб чиқилиши ҳам режалаштирилган.
Масалалар муҳокамасини Сенатнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда “Узрепорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин.
«Дунё» АА