Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Олий Мажлис ва БМТнинг Ўзбекистондаги ижтимоий ҳимоя тизимини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма дастури биргаликдаги саъй-ҳаракатларни мустаҳкамлашга келишиб олди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Олий Мажлис ва БМТнинг Ўзбекистондаги ижтимоий ҳимоя тизимини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма дастури биргаликдаги саъй-ҳаракатларни мустаҳкамлашга келишиб олди

Кеча БМТнинг Ўзбекистонда ижтимоий ҳимояни кучайтириш бўйича қўшма дастури томонидан

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва Қонунчилик палатаси билан яқин ҳамкорликда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида Ўзбекистон аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган “давра суҳбати” ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Норбоева давра суҳбати ишида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Сенат Ахборот хизмати маълум қилишича, анжуман иштирокчилари ижтимоий ҳимоя тизимининг кучли томонларини ҳамда ўзлари дуч келаётган муаммоларни муҳокама қилди.

Парламент юқори палатаси раҳбари Т.Норбоева таъкидлаганидек, мамлакатимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, бу барқарор ривожланишнинг муҳим мақсадларидан бири ҳисобланади. Бунда аҳолининг, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида аҳамият берилмоқда. БМТнинг Ўзбекистондаги ижтимоий ҳимоя тизимини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма дастури ушбу мақсадларга эришиш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатлар самарадорлигини оширишга бундан буён ҳам кўмаклашишни давом эттиради.

Таъкидланганидек, пандемия шароитида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланганди. Ҳукумат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий ҳимояни олишда ушбу фуқароларга ёрдам бериш жамиятнинг ҳар бир аъзосига, шу жумладан болалар, оналар, ногиронлиги бўлган шахслар, иш билан банд бўлганлар, қариялар, мигрантлар ва бошқаларга ўз ҳуқуқларини амалга ошириш имконини беради.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А.Саидов таъкидлаганидек, Барқарор ривожланиш глобал жамғармаси томонидан қўллаб-қувватланадиган қўшма дастур Ижтимоий ҳимоя бўйича миллий стратегияни ишлаб чиқишда, хизматларни мувофиқлаштириш ва кўрсатишнинг самарали, қонунчилик, институционал ва мониторинг механизмларини ишлаб чиқишда, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини яхшилашда ва шу орқали Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишдаги ютуқни мустаҳкамлашда Ҳукуматга ёрдам бериш жараёнида БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ), Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ва БМТ Тараққиёт Дастури (БМТТД) тажрибасидан фойдаланади.

Тадбирда сўзга чиққан БМТнинг Ўзбекистондаги координатори вазифасини вақтинча бажарувчи, Ўзбекистондаги ЮНИСЕФ вакили Мунир Мамадзада таъкидлаганидек, коронавирус пандемияси аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг ижтимоий ҳимоя қамровини кенгайтириш зарурлигини яна бир бор кўрсатиб берди. Ташкилот Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳимоя тизимини кучайтиришга содиқлигини ва тизимни мувофиқлаштиришни такомиллаштириш ва узоқ муддатли стратегияни яратишга интилишини олқишлайди.

ЮНИСЕФ, ХМТ ва БМТТД БРМ ҳамкорликдаги жамғармаси кўмагида ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда “ҳеч кимни қолдириб кетмаслик” тамойилига риоя этган ҳолда маблағ билан ёрдам бериш, ижтимоий хизматлар, суғурта, пенсия ва иш билан таъминлаш дастурлари каби дастурларни мувофиқлаштириш ва қамраб олиш бўйича масалаларни бартараф этишда Ҳукуматга кўмаклашишни давом эттиради.

Иштирокчилар, шунингдек, самарали ижтимоий ҳимоя тизимининг асосий элементи сифатида ногиронликни баҳолашга ижтимоий ёндашувни ҳам муҳокама қилдилар. Бу ёндашув ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ҳаётида тўлиқ иштирок этишига, иш топишига ва мустақил яшашига тўсқинлик қиладиган ғовларни йўқ қилади. Тадбир давомида ногиронлиги бўлган шахсларга бўлган муносабат инклюзивлик учун қўшимча тўсиқларни келтириб чиқариши мумкинлиги, бу эса бундай тўсиқларни олиб ташлаш учун одамларни фаол чоралар кўришга ундаши таъкидланди.

БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясида белгиланишича, ногиронлик — бу тадрижий ривожланувчи тушунча бўлиб, у жамият ҳаётида бошқалар билан тенг равишда тўлиқ ва самарали иштирок этишга тўсқинлик қиладиган баъзи тўсиқларга дуч келганда соғлиғида нуқсонлари бўлган одамлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар натижаси ҳисобланади.

Иштирокчилар томонидан “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниши ижобий баҳоланди. Ушбу Қонунда ногиронлиги бўлган шахсларнинг уй-жой, шу жумладан, имтиёзли уй-жой, таълим ва иш билан таъминланишга бўлган ҳуқуқлари ва кафолатлари мустаҳкамланган.

Ўзбекистон ногиронлар уюшмаси раиси Ойбек Исоқов камситишдан ҳимоя қилиш учун ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини амалга оширишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш зарурлиги тўғрисида сўзлади, бу яқинда қабул қилинган “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонунда қайд этилган ва Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга мос келади. Ушбу йўналишдаги самарали ҳамкорликни давом эттириш ҳам қайд этилди.

Форум иштирокчилари Ўзбекистоннинг БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади, бу ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш ва уларнинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга хизмат қилади.

Муҳокамалар давомида Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришнинг муҳимлиги қайд этилди. БМТнинг Ўзбекистонда ижтимоий ҳимояни кучайтириш бўйича қўшма дастури ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ушбу соҳада биргаликдаги ҳаракатларни кучайтириш тўғрисида келишувга эришди.

/“Дунё” АА/.