Олий Мажлиси Сенати қўмитаси томонидан меҳнат мигрантлари муҳофазаси бўйича юборилган парламент сўрови натижалари сенаторларни қониқтирдими?
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тадбирда Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси кун тартиби лойиҳаси ҳамда Қўмита томонидан киритилиши кўзда тутилаётган масалалар дастлабки тарзда муҳокама этилди. Жумладан, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳаракатлар стратегияси «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастурининг жорий йилнинг тўққиз ойи давомида бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботи кўриб чиқилди. Хусусан, Давлат дастурининг Ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишларида белгиланган вазифа ва топшириқларнинг ижроси муҳокама этилди.
Таъкидланганидек, Давлат дастурининг ушбу йўналишида 7 та бандда тегишли топшириқлар белгиланган бўлиб, барчасининг йил давомида ижро этилиши белгиланган. Ҳукумат ва мутасадди вазирлик ҳамда идоралар томонидан ушбу йўналишдаги топшириқлар ижросини таъминлашда муайян ишлар амалга оширилиб келинаётганлиги, шунингдек аксарият топшириқлар ижроси таъминланганлиги алоҳида қайд этилди.
Шунингдек, Қўмита мажлисида мамлакатимиз махсус иқтисодий зоналари (МИЗ) рақобатбардошлигини ошириш бўйича қабул қилинаётган чоралар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш ҳақидаги масала дастлабки тарзда муҳокама қилинди.
Бугунги кунда республикамизнинг 13 та ҳудудидa 21 тa мaxсус иқтисoдий зoнa фаолияти кўрсатмоқда. Шунингдек, ушбу ҳудудларда умумий қиймати 2 миллиард АҚШ долларидан ортиқ бўлган 370 га яқин лойиҳа амалга оширилган бўлиб, қарийб 30 мингга яқин иш ўринлари яратилган.
Мажлисда, шунингдек, Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини вақтинча амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари ҳам батафсил ва танқидий ёндашув асосида муҳокама этилди.
Сенаторлар икки томонлама битимларда акс эттирилган мамлакатимиз фуқароларининг ҳуқуқ-манфаатларини самарали ҳимоя қилиш механизмларини айнан Россия Федерацияси ҳудудида тўлақонли амалда жорий этилмаганлигини қайд этдилар.
Муҳокама якунида парламент сўровида белгиланган вазифаларнинг ижросини тўлиқ таъминлаш ҳамда бу борада амалга оширилиши зарур бўлган жиҳатларга тўхталиб, тегишли тавсиялар берилди.
/«Дунё» АА/.