Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилаётган ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева олиб бормоқда.
Ялпи мажлисда сенаторлар, Вазирлар Маҳкамаси мутасаддилари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.
Сенатининг бугунги ўн олтинчи ялпи мажлиси дастуридан бир қатор қонунлар ва бошқа масалалар муҳокамаси ўрин олган.
Ялпи мажлисда кўриб чиқиладиган масалаларнинг муҳокамасини Сенатнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда «Ўзрепорт» телеканали орқали тўғридан-тўғри жонли эфирда кузатиб бориш мумкин.
/«Дунё» АА/.