Олмалиқ кон-металлургия комбинатига Германия ноу-хаулари жалб этилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси Набижон Қосимов ва Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тило Клиннер кеча Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида бўлиб, мамлакатимизнинг йирик саноат корхоналаридан бири – Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК) фаолияти билан танишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
ОКМК мамлакат иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган минерал бойликларни кенг миқёсда қайта ишлаб келмоқда. Хусусан, компания Ўзбекистонда ягона мис ишлаб чиқарувчи мажмуа бўлиб, ушбу йўналишда дунёдаги 30 та йирик корхона қаторидан жой олган. Шунингдек, комбинат ҳиссасига мамлакатда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг 7 фоизи ва экспортнинг 15 фоизи тўғри келади.
Дипломатлар «Қалмокир» ва «Ёшлик» конларида бўлди. Элчилар, шунингдек, «Ёшлик-1» конини ривожлантириш бўйича мегалойиҳанинг амалга оширилиши билан танишди.
ОКМК бошқаруви раиси Абдулла Хурсанов билан учрашувда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан яратилган мис кластерига Германия инвестициялари ва ноу-хауларини жалб этиш, шунингдек, корхонанинг мавжуд салоҳиятини кенгайтириш ва янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.
Мулоқот якунлари бўйича Германиянинг компанияларини ОКМК томонидан амалга оширилаётган модернизация лойиҳаларини амалга оширишдагини иштирокини таъминлаш, шунингдек, ушбу мамлакатнинг етакчи ихтисослаштирилган таълим муассасаларида комбинат учун малакали мутахассислар тайёрлашни ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ноябрь ойида ОКМК раҳбарияти Ўзбекистон ҳукумат делегацияси таркибида Германияга ташрифи чоғида немис компаниялари вакиллари билан бир қатор музокаралар ўтказган.
«Дунё» АА