Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Омбудсман – инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида ишончли тузилмага айланмоқда

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Омбудсман – инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида ишончли тузилмага айланмоқда

Фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари бузилганда қаерга мурожаат қилиш ҳақида ўйлаб қолади. Шунда ёнида тура оладиган ишончли ташкилотга эҳтиёж сезади. Бундай вазиятларда Омбудсманга мурожаат қилувчилар сони кейинги пайтда кўпайиб бормоқда.

Боиси мамлакатимизда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг ўрни ва роли кучаймоқда. Соҳага оид меъёрлар такомиллаштирилаётгани, Омбудсманга ҳуқуқий ҳимоя бўйича ваколатлар берилгани бунга замин яратди.

Жорий йилнинг 10 ойи давомида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига 15 минг 373 мурожаат келиб тушган. Парламент назорати субъекти сифатида Омбудсман томонидан 7 мингдан ортиқ мурожаатлар ўз иш юритувига олинган.

Мурожаатлар асосан мамлакатимиз ва хорижий давлатлар фуқаролари, омбудсманлари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан тушган.
Омбудсман томонидан фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан вазирлик ва идораларга 33 хулоса ва 15 тақдимнома киритилган. Бундан ташқари, судларга 44 даъво аризаси киритилган ва Омбудсман котибияти ходимлари судларда кузатувчи сифатида 86 маротаба иштирок этган.

Бу рақамлар Тошкентда “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилишда Омбудсман фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш” мавзуида ташкил этилган давра суҳбатида қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги ва Халқаро инсон ҳуқуқлари кунига бағишлаб Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Омбудсман фаолияти таҳлил қилиниб, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил институтининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, академик Акмал Саидов инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ва ташкилий-ҳуқуқий базаси мустаҳкамланганини қайд этди. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш ва халқаро мажбуриятларни бажаришга доир тизимли ишлар олиб борилаётгани халқаро миқёсда ҳам эътироф этилмоқда.

— Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосланган, - деди Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Феруза Эшматова. – Инсон ҳуқуқларига оид қонун ва меъёрларнинг асосини Конституция ташкил этади. Бош қомусимизнинг 13-моддасида Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланиши, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият эканлиги белгиланган. Шу нуқтаи назардан, Омбудсман институтининг ҳам асосий мақсади инсонларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланишига эришишдан иборат. Омбудсманга конституциявий орган мақоми берилгани тизимнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имконияти ортишига йўл очди. Ҳаракат стратегияси доирасида амалга оширилган ишлар натижасида Омбудсманнинг нуфузи ортиши билан бирга, унинг қуйи тизимлари шакллантирилди. Энг муҳими, Омбудсман қийноқларга қарши курашиш бўйича тизимли ишларни амалга оширмоқда. Жазони ижро этиш муассасалари фаолиятини мониторинг қилиб бориш билан бирга жамоатчилик вакилларини жалб қилган ҳолда мониторинг ташрифларини амалга оширмоқда. Маҳкумлар билан бевосита суҳбатлар олиб борилиб, учраётган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Давра суҳбатида қайд этилишича, Президентимизнинг жорий йил 10 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш йўлидаги муҳим тарихий қадам бўлди. Унда амалдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонунни фармонда акс этган ислоҳотлар асосида такомиллаштириш вазифаси қўйилган.

Мазкур ҳужжатнинг муҳим янгиликларидан бири, Омбудсманга қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи берилаётганидир. Бу бежиз эмас, чунки инсон ҳуқуқлари ҳимоясига оид энг самарали таклифлар айнан Омбудсманнинг кундалик амалиётида, одамлар, давлат ва нодавлат ташкилотлари, суд ҳокимияти ва экспертлик ҳамжамияти билан бевосита ҳамкорликда шаклланади. Бу борада ечимини кутаётган муаммолар ҳам айнан шу жараёнда юзага чиқади.

— Омбудсман давлат органлари ва фуқаролар ўртасида мустаҳкам кўприк бўлиши керак, - дейди ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси, элчи, доктор Пьер фон Аркс. – Бу кўприк қанчалик мустаҳкам бўлса, мамлакатда инсон ҳуқуқларининг таъминланиши даражаси ортиб боради. Омбудсманга оид янги қонун ишлаб чиқилаётган экан, унинг ҳар бир моддаси пухта ўйланган, мукаммал бўлиши керак. Шунда биз рамзий маънода қўллаётган кўприкнинг ҳар бир устуни мустаҳкам бўлади. Энг муҳими, ўша устунлар энг керакли, амалиётда самара берадиган меъёрлардан ташкил топиши мақсадга мувофиқ.

Тадбирда иштирокчилар томонидан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонун лойиҳаси маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирокида муҳокама қилиниб, уни янада такомилига етказиш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Сенаторлар, депутатлар, Олий суд, Омбудсман ҳузуридаги ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссияси аъзолари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Aдлия вазирлиги, фуқаролик жамияти институти вакиллари, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари, журналистлар иштирок этган тадбир якунида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган давлат ва нодавлат идоралар вакиллари ташаккурнома билан тақдирланди.

Норгул Абдураимова, ЎзА