«Оролга ҳаёт бағишла» конференциясида Орол фожиаси тўғрисида хабардорликни глобал миқёсда ошириш масалалари муҳокама қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари билан ҳамкорликда ташкил этилган «Оролга ҳаёт бағишла» мавзусидаги халқаро онлайн-конференция ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «ֿДунё» АА мухбири.
Анжуманнинг мақсади - Орол денгизи фожиаси тўғрисида хабардорликни глобал миқёсда оширишдан иборат.
Конференцияда экологик Орол фожиасининг салбий оқибатларини юмшатишнинг қўшимча чора-тадбирлари сифатида маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш, турмуш шароитини яхшилаш нуқтаи назаридан минтақада ижтимоий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича хориж тажрибасини жорий этиш истиқболлари муҳокама қилинмоқда. Шунингдек, атроф-муҳитни қайта тиклаш бўйича инновацион воситалар ва механизмлар, Оролбўйида соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларни ҳал этиш каби устувор мавзуларда тақдимотлар бўлиб ўтди.
/«Дунё» АА/.