ОТБ энергетика соҳасида тендер ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун халқаро маслаҳатчиларни жалб этишни молиялаштириш учун грант маблағларини ажратишга тайёрлигини билдирди.
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Жорий йил 31 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Ислом тараққиёт банки бошқарувчилари кенгашининг йиллик анжуманида иштирок этиш учун
Ўзбекистонга ташриф буюрган Осиё тараққиёт банки (ОТБ) вице-президенти Ашок Лаваса билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига таяниб.Ушбу ташриф ОТБ раҳбариятининг пандемия бошланганидан буён биринчи хорижий сафаридир.
Учрашув чоғида Ўзбекистон ва ОТБ ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
ОТБ раҳбарияти Ўзбекистонда хусусий секторнинг турли соҳаларда ривожланишини кенгайтириш учун ҳозирда кенг имкониятлар мавжудлиги ҳақида сўз юритди. Шу муносабат билан бозор воситалари, жумладан, «яшил» ва инфратузилма облигациялари, ОТБ инвесторлари фойдасини кўзлаётган кафолатлар, шунингдек, миллий валютада молиялаштириш механизмларидан кенг фойдаланиш орқали базавий ва ижтимоий инфратузилмани модернизация қилишда хусусий ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этишни тубдан кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, энергетика, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим, шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида қаттиқ чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.
ДХШ механизмлари асосида паст вольтли электр тармоқларини модернизация қилиш ва улардан фойдаланиш ташаббусини биргаликда илгари суриш бўйича келишувга эришилди. ОТБ раҳбарияти тендер ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун халқаро маслаҳатчиларни жалб этишни молиялаштириш учун грант маблағларини ажратиш, шунингдек, электр энергетика соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга доир техник ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар ҳамкорликнинг мавжуд ва янги йўналишлари доирасида ўзаро ҳамкорлик учун кейинги қадамларни белгилаб олди.
“Дунё” АА