Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

ОТБ Ўзбекистонда ДХШ лойиҳалари орқали мактабгача таълимни яхшилашга кўмаклашади

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
ОТБ Ўзбекистонда ДХШ лойиҳалари орқали мактабгача таълимни яхшилашга кўмаклашади

ОТБ матбуот хизмати хабар қилишича, Осиё Тараққиёт банки Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида давлат-хусусий шериклик асосида юқори сифатли мактабгача таълимни таъминлашни қўллаб-қувватлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг транзакция масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида фаолият юритади.

Қайд этилишича, банк Самарқанд вилоятидаги 100 та мактабгача таълим муассасасини ривожлантириш бўйича шу каби маслаҳат хизматларини кўрсатмоқда.

ОТБнинг бешта ҳудудда транзакция бўйича маслаҳати ёрдамида мамлакатда 500 тагача (ҳар бир ҳудудда 100 га яқин) мактабгача таълим муассасаси ташкил этилади, бу эса 75 минг нафар ўқувчига фойда келтиради.

Лойиҳалар таълим тизимини халқаро стандартларга мослаштиришга кўмаклашади, дейилади хабарда.

- ОТБнинг транзакцияларга оид маслаҳат ёрдами болалар боғчаларини бошқариш ва уларнинг сифати ва барқарорлигини оширишда илғор тажриба олиб келади, — деди ОТБнинг Ўзбекистондаги раҳбари Канокпан Лао-Арая.

ОТБ кўмаги лойиҳалар тайёрлаш, уларни ташкил қилиш ва ҳар бир лойиҳа учун малакали хусусий ҳамкорларни жалб қилишда ёрдам кўрсатишни ўз ичига олади.

Банк уларни амалга оширишда Ўзбекистоннинг ДХШ бозорини ривожлантириш тажрибасига таянади ҳамда давлат ва хусусий секторни ДХШни амалга ошириш салоҳиятини кучайтиришда қўллаб-қувватлайди.

Аввалроқ ОТБ мамлакатдаги таълим, соғлиқни сақлаш, қайта тикланувчи энергия манбалари, коммунал хизматлар, чиқиндиларни бошқариш ва сув таъминоти соҳаларида ДХШ лойиҳаларини қўллаб-қувватлаган.