Озарбайжон Ташқи ишлар вазири билан учрашув
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Боку шаҳрида Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазири Элмар Мамедяров билан учрашди.
Турли соҳаларда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларнинг ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Савдо-иқтисодий ва инвеститсион ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Ўтган йили икки томонлама савдо айланмасининг юқори сур’атда ўсганига қарамай, томонларда ўзаро савдони янада жадаллаштириш учун улкан имкониятлар мавжудлиги қайд этилди. Ўзбекистон ТИВ раҳбари Озарбайжон ишбилармон доираларини жорий йилнинг 5-6-март кунлари бўлиб ўтадиган биринчи Тошкент халқаро инвеститсия форумига таклиф қилди.
Учрашувда парламентлараро мулоқотни, ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштириш, транспорт-коммуникатсия, логистика, туризм ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Музокараларда халқаро тузилмалар, хусусан Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) ва МДҲ доирасидаги муносабатларга доир масалалар ҳам муҳокама қилинди.
UzA