Озарбайжонда бўлиб ўтган давра суҳбати 2017–2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси натижаларига бағишланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси Боку халқаро сиёсат ва хавфсизлик маркази - «Baku Network» билан биргаликда Озарбайжон ва Грузия эксперт-таҳлил доиралари вакиллари иштирокида «2017–2021 йилларда мамлакатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси»ни амалга ошириш якунларига бағишланган давра суҳбатини уюштирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Baku Network» раҳбари Гулнара Маммадзаде бошловчилигида ўтган ушбу тадбирда Ўзбекистоннинг Озарбайжон ва Грузиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов, Тараққиёт стратегияси маркази ижрочи директори Элдор Туляков, элчи, профессор, Озарбайжон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг бўлим раҳбари Намик Алиев, Озарбайжон халқаро алоқалар таҳлилий маркази эксперти Наги Аҳмадов, телебошловчи, халқаро алоқалар бўйича мутахассис, АДУ ўқитувчиси Рауф Маммадов, «Жанубий Кавказ» сиёсатшунослар клуби раҳбари Ильгар Велизаде, «Georgian Times» медиа холдинги пезиденти Малхаз Гулашвили, сиёсий ва ҳарбий фанлар доктори, Кавказ халқаро университети ва Варшава университети профессори Вахтанг Маисая, сиёсатшунос, «Кавказ урғулари» дастури бошловчиси Мамука Арешидзе ва бошқалар иштирок этди.
Элчи Баҳром Ашрафхонов ўз чиқишида сўнгги беш йил ичида Ўзбекистон тараққиёти йўлида чуқур демократик ислоҳотлар амалга оширилгани, Ўзбекистон халқи ва давлат манфаатлари кўзланган ҳолда ички ва ташқи сиёсатни мустаҳкамлашда сифат жиҳатидан янги босқич кўзга ташланганини таъкидлади. Амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад демократия, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида умумэътироф этилган меъёрларга қатъий амалга қилган ҳолда халқаро ҳамжамият билан яқин дўстлик ва ҳамкорлик тамойилларига асосланган Янги Ўзбекистонни барпо этишдан иборат эканлиги хусусида атрофлича фикр юритди.
Тақдимот чоғида бешта устувор йўналиш бўйича Ҳаракатлар стратегияси 2017 йил бошида Президент фармони билан тасдиқлангани маълум қилинди. У аҳоли ва тадбиркорларни ташвишга солаётган долзарб масалаларни атрофлича ўрганиш, қонун ҳужжатлари таҳлили, ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиёти ва хориж тажрибаси натижалари асосида ишлаб чиқилди.
Стратегия беш босқичда амалга оширилиб, уларнинг ҳар бири учун алоҳида йиллик давлат дастурлари қабул қилинган.
«Дунё» АА