Озарбайжондан муносабат: БМТ Бош Ассамблеясининг Оролбўйи бўйича якдил қабул қилган махсус резолюцияси дунёнинг бошқа минтақалари учун ҳам муҳим аҳамиятга эга
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Озарбайжоннинг «Topchubashov Center» таҳлилий маркази директори Русиф Гусейнов «Дунё» ААга йўллаган шарҳида БМТ Бош Ассамблеясининг Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар зонаси, деб эълон қилиш бўйича махсус резолюциясининг экологик муаммоларни олдини олишдаги аҳамиятини таъкидлади.
— Собиқ иттифоқ давридаёқ Оролбўйи ҳудуди денгизнинг қуриб қолиши, чўлланиш жараёни ва ҳалокатли экологик вазиятнинг кучайиши туфайли мураккаб аҳволга тушиб қолган эди. Шунинг учун ҳам минтақада вужудга келган экологик, ижтимоий-иқтисодий ва демографик муаммолар жаҳон ҳамжамиятининг диққат-эътибори ва биргаликдаги саъй-ҳаракатларини тақозо этди.
Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев илгари сурган ташаббус БМТ Бош Ассамблеяси ялпи мажлисида қўллаб-қувватланиб, Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш бўйича махсус резолюция бир овоздан қабул қилингани муҳим қадам бўлди, деб ҳисоблайман.
Эътиборли жиҳати, Оролбўйи халқаро ҳамжамият томонидан экологик инновация ва технологиялар зонаси мақоми берилган биринчи минтақа бўлди. Бу йўналишда эришилган ва эришилаётган натижалар нафақат Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари, балки хорижий мамлакатларни ҳам янги истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга ундамоқда.
/«Дунё» АА/.