Пандемия миллионлаб кишиларни гўшт истеъмолидан воз кечишга мажбур қилмоқда
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Гўшт истеъмоли 2020 йилда коронавирус пандемияси туфайли аҳоли жон бошига қарийб 3 фоизга камайиши мумкин. "Bloomberg" нашри БМТ маълумотларига таяниб ёзишича, бу 2011 йилдан бу ёғига энг паст кўрсаткичдир.
Таҳлилчилар ушбу маҳсулотга бўлган умумий талаб пасайишини тахмин қилишмоқда. Масалан, АҚШда гўшт истеъмоли инқироздан олдинги даражага, ҳеч бўлмаганда 2025 йилгача қайтмаслиги мумкин. Ушбу тенденция туфайли пандемия даврида дунё бўйлаб миллионлаб аҳоли гўштдан воз кечишга мажбур бўлади.
Пандемия таъсирида кўплаб мамлакатларда ресторанлар ёпилиши ҳам талабга кучли зарба берди. Дунёда умумий истеъмолнинг чорак улушини ташкил этадиган Хитойда коронавирус авж олгач, гўшт маҳсулотларига ишонч ҳам камайган. Ишлаб чиқаришдаги узилиш нарх кўтарилишига олиб келадиган таъминот билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Яна бир мисол: АҚШда гўшт оддий америкаликлар учун қимматлик қиляпти ва бойлар истеъмол қиладиган маҳсулотга айланиб улгурди. COVID-19 кенг тарқалиши туфайли мамлакатда гўштни қайта ишлаш ҳажми пасайиб кетган.
UzA