Париж-2024" : Бугун ёзги Олимпия ўйинларида спорт курашлари бўйича беллашувлар бошланади
"Париж-2024" ёзги Олимпия ўйинларининг ўнинчи кунги мусобақаларида бир нафар спортчимиз мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Бугундан бошлаб "Париж-2024"да спорт курашлари бўйича беллашувлар бошланади. Хусусан, юнон-рум кураши бўйича эркаклар ўртасида -60 кг. вазн тоифасида Исломжон Баҳромов баҳсларга киришади. Вакилимиз илк босқичда Халқаро Олимпия қўмитаси байроғи остида мусобақаларда қатнашаётган Жамол Вализодага қарши гиламга чиқади.
Ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат тахминан 18:00 да бошланиши кутилмоқда.