Парижда очилган Ўзбекистон тарихий меросига бағишланган йирик кўргазмалар Миср ОАВ диққат марказида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мисрнинг «Аль-Хабар ал-Яум» ахборот агентлиги Парижда очилган Ўзбекистоннинг бой маданий-тарихий меросига бағишланган кўргазмалар ҳақида ҳикоя қилувчи мақолани чоп этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА
Унда Ўзбекистон ҳақидаги мазкур икки кўргазма Парижнинг асосий диққатга сазовор масканига айланиб қолгани маълум қилинган.
Мақолада қайд этилганидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Президент Эммануэль Макрон таклифига биноан Францияга буюрган расмий ташрифи доирасида икки давлат раҳбарлари Луврда «Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида» ва Араб дунёси институтида «Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари» кўргазмаларини очиб бердилар.
«Ҳар икки кўргазма ҳам Ўзбекистон тарихи ва маданиятига бағишланган. Луврдаги кўргазма милоддан аввалги 5-6 асрлардан Темурийлар давригача бўлган даврни ўз ичига олади. Араб дунёси институтидаги кўргазмада эса XIX аср охири – XX аср бошларига оид бой моддий маданият тақдим этилган. Хусусан, ушбу кўргазмадан Ўзбекистон музейларидан келтирилган коллекциялар, Туркистон авангарди йўналишига мансуб мўйқалам асарлари ўрин олган.
«Ўзбекистон томонидан Парижда намойиш этилаётган кўргазмалар бутун дунёдан миллионлаб инсонларнинг ўзбек халқи буюк тарихига оид осори-атиқаларни ўз кўзлари билан кўриш имконини бермоқда», деб ёзади «Аль-Хабар ал-Яум».
«Дунё» АА