Парламент ва Ҳукуматнинг табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари қайта кўриб чиқилмоқда
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.
– Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси талабларидан келиб чиқиб, шунингдек, маъмурий ислоҳотлар доирасида Табиат ресурслари вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига айлантирилди ва унинг ваколатлари, вазифа ва функциялари, фаолиятининг устувор йўналишлари белгиланди, – деди депутат Турғунбой Хўжаназаров. – Қонун лойиҳаси билан “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунда вазирлик ва унинг органлари номи, вазифа ва функцияларига тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда. Шу билан бирга, Олий Мажлис палаталари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари қайта кўриб чиқилмоқда. Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши, қонун ҳужжатлари ўртасидаги тафовутларни бартараф этиш, давлат органларининг табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги масъулиятини янада оширишга хизмат қилади.
Лойиҳани моддама-модда муҳокама қилиш давомида депутатлар томонидан бир қатор таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Айрим нормаларни конституцион нормалар билан уйғунлаштириш зарурлиги айтилди. Шулардан келиб чиқиб, масъул қўмитада қонун лойиҳасини янада такомиллаштиришга келишиб олинди.