Парламент юқори палатаси қўмитасида тўққизинчи ялпи мажлисда кўриб чиқилиши режалаштирилган масалалар дастлабки тарзда муҳокама қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг видеоконференцалоқа тарзида мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири
Олий Мажлиси Сенати хабарига кўра, унда парламент юқори палатасининг тўққизинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилиши режалаштирилган масалалар дастлабки тарзда муҳокама қилинди.
Сенат аъзолари, вазирлик ва идоралар мутасаддилари, экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган ушбу мажлисда дастлаб «Мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, мазкур Қонун билан «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги, «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунлар ва Ер кодексига ўзгартишлар киритилмоқда.
Ўз ўрнида, киритилаётган нормага асосан, ер участкасини ёки унинг бир қисмини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ер эгасининг розилиги бўлган тақдирда ёки ердан фойдаланувчи ва ижарачи билан келишилган ҳолда тегишинча халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорига ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан амалга оширилади.
Мажлисда «Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам кўриб чиқилди. Янги Қонун билан 11 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари куни деб белгиланиши кутилмоқда.
Шунингдек, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилнинг тўққиз ойи давомида Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботи ҳам муҳокама қилинди.
/«Дунё» АА/.