Парламентлараро иттифоқ бош котиби: Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва гендер тенглиги борасида эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартинг Чунгонг «Дунё» АА учун берган интервьюсида Бухоро шаҳри мезбонлигида бўлиб ўтаётган «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик» мавзусидаги халқаро форумининг аҳамиятига тўхталди:
— Мен шундай муҳим форумда қатнашаётганимдан жуда хурсандман. Сир эмаски, барқарор ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқариш жуда катта сиёсий ирода, куч-ғайратни талаб этади. Ўзбекистонда бу борада давлат, парламент ва жамоатчилик институтлари ўзаро ҳамкорликда ишлаётгани эътиборни тортади. Биз Ўзбекистон Президенти билан учрашдик. Шунингдек, Сенат раиси билан суҳбатлашдик. Парламентлараро ҳамкорликни изчил йўлга қўйишга улкан ҳисса қўшаётгани учун Президент Шавкат Мирзиёевга алоҳида миннатдорлик билдиришни истар эдим.
Ҳамкасбларим Ўзбекистонда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, барқарор ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқариш борасида жуда катта ишлар амалга оширилаётганини айтиб берган эди. Юртингизга келгач, бу гап ҳақиқат эканига яна бир карра ишонч ҳосил қилдим. Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва гендер тенглиги борасида ҳам салмоқли ишлар бажарилаётгани эътиборга моликдир. Буларнинг барчаси Ўзбекистонда гендер тенглигига эришиш, ёшлар муаммоларини ҳал қилишда яхши тажриба тўпланганини тасдиқлайди. Форумда шу тажриба ўрганилмоқда, таҳлил этиляпти. Зеро, барқарор ривожланиш мақсадларини ҳаётга самарали тадбиқ этиш учун биз глобал миқёсда парламентлараро ҳамкорликка эҳтиёж сезмоқдамиз.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистоннинг дунёга сўзлаб берадиган ўз ҳикояси, яъни тажрибаси бор. Бу форум шу ҳикояни дунё парламентлари билан баҳам кўриш учун энг яхши имконият бўлди.
/«Дунё» АА/.