Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Парламентлараро Иттифоқнинг онлайн-конференцияси бўлиб ўтди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Парламентлараро Иттифоқнинг онлайн-конференцияси бўлиб ўтди

“Марказий Осиё минтақасида COVID-19 дан кейин тикланишга барқарор ёндошувлар: парламентларнинг роли” мавзусида онлайн-конференция бўлиб ўтди, деб хабар ыилмоыда “Дунё” АА мухбири.

Парламентлараро Иттифоқ ва БМТнинг Атроф-муҳит дастури томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон парламентлари сенаторлари, депутатлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Парламентлараро Иттифоқ вице-президенти Акмал Саидов кириш нутқи билан очар экан, барчага маълум бўлган сабабларга кўра ушбу анжуман онлайн тарзда ўтказилаётганини қайд этди.

Бинобарин, 2019 йил декабрь ойидан буён бутун дунёда одамлар, товарлар, глобал молиявий ҳаракатлар чекланмоқда. Баъзи мамлакатларда вакцинациялаш амалга оширилган бўлса-да, вазият қачон одатий ҳолатга келиши мумкинлиги тўғрисидан олдиндан бир гап айтиш мушкул.

“COVID-19 бутун дунёни таҳликага солиб турган бўлишига қарамай, унинг табиат билан уйғунлашиб кетишига, яқин истиқболда келажак авлод баҳраманд бўладиган барқарор яшаш меъёрларини шакллантиришга эришишимиз лозим. Шу билан бирга, коронавирус пандемияси туфайли дунёда бирон-бир давлат жаҳон иқтисодиётидан ажралган ҳолда ривожлана олмаслигини яна бир бор ҳис қилдик. Хусусан, мазкур вебинар Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни чуқур таҳлил қилиш майдони сифатида хизмат қилиши муқаррар”, деди А.Саидов.

Шунингдек, вебинарда қайд этилганидек, бугунги кунга қадар Ўзбекистон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ўн битта халқаро конвенция, битим ва улар доирасидаги еттита кўп томонлама халқаро шартномага қўшилган. Жумладан, Париж битимини ратификация қилган томон сифатида 2030 йилга келиб иссиқхона газлари солиштирма ташланмаларини 2010 йилдаги даражага нисбатан 10 фоиз қисқартириш бўйича мажбурият олган.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Давлат дастурининг тегишли бандига мувофиқ, Ўзбекистоннинг Париж битимига қўшилиши муносабати билан “яшил иқтисодиёт”га ўтиш бўйича давлат стратегияси ишлаб чиқилди. Мамлакатимизда бу йўналишда экологик соф, ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Жумладан, сўнгги йилларда Оролбўйи ҳудудида бир нечта лойиҳа бажарилди. Бунинг натижасида Орол денгизининг қуриб қолган ҳудудида саксовул ва чўлга чидамли бош­қа ўсимликлар экилди. Мўйноқ шаҳри инфратузилмаси тубдан яхшиланди.

Дўстона руҳда ўтган онлайн конференцияда парламентлараро мулоқотлар минтақадаги мамлакатларни юксак тараққиёт йўлига олиб чиқиш, халқнинг иқтисодий аҳволини яхшилаш ва ечимини кутаётган масалаларни ўзаро тажриба ва фикр алмашиш орқали ҳал этишга хизмат қилиши таъкидланди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази матбуот хизмати маълум қилишича, мулоқот якунида кўп томонлама алоқаларни ривожлантиришда муҳим омил бўлган парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, бу борада ўзаро ҳамкорликдаги тадбирларни ташкил этиш, қонун ижодкорлиги бўйича тажриба алмашишга келишиб олинди.

/«Дунё» АА/.