Пекинда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Қўчқоров бошчилигидаги мамлакатимиз делегациясининг Хитойга ташрифи давомида бир қатор муҳим учрашувлар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Хитой Давлат кенгаши Бош вазирининг ўринбосари Лю Гочжун билан ўтказилган учрашувда мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда манфаатларимизга жавоб берадиган барқарор ҳамда мустаҳкам алоқалар ўрнатилганлиги таъкидланди.
2022 йил якунларига кўра, Хитой Ўзбекистоннинг иккинчи йирик савдо шериги бўлганлиги, Хитой билан савдо айланмаси қарийб 9 миллиард долларга етгани алоҳида қайд этилди.
Ўтган йилда мамлакатимизда Хитой капитали иштирокида 275 та янги корхона ташкил этилган бўлса, бугунги кунда республикада Хитой инвестициялари иштирокидаги 2100 дан ортиқ корхона фаолият кўрсатаётгани айтилди.
2016-2022 йилларда Хитой компаниялари ва ҳукумати томонидан нефть ва газ излаш, тўқимачилик ва кимё саноати, инфратузилмани яратиш, транспорт, телекоммуникация ва қурилиш каби соҳаларда Ўзбекистонга 10 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритгани қайд этилди.
Шу билан бирга, мамлакатларимиз ўртасида турли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, ерлардан унумли фойдаланиш хамда ижтимоий соҳаларда Хитой тажрибасини қўллаш муҳимлигига урғу берилди.
ПЕКИН, 20 апрель /«Дунё» АА/.