Покистон давлат сиёсати олий мактаби тингловчилари Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси билан танишди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
«Тараққиёт стратегияси» марказида юртимизда амалий сафар билан бўлиб турган Покистон давлат сиёсати олий мактаби тингловчилари учун Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган ислоҳотлар якунлари ҳамда 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида кўзда тутилган мақсадларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Марказ маълумотига кўра, тақдимот давомида «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков Ўзбекистон сўнгги беш йилда Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган ҳар бир йўналиш доирасида амалга оширилган ишлар натижаси ҳақида сўзлаб берди.
Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги бош устувор йўналиш саналмиш очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат юритиш изчил давом эттирилиб, Марказий Осиё давлатлари, бошқа минтақа давлатлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳам кенг қиррали савдо ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилганлигига ҳам эътибор қаратилди.
2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида Ҳаракатлар стратегияси доирасида бошланган халқчил ислоҳотлар узвий давом эттирилгани, хусусан, ҳужжатда бугунги глобаллашув жараёнларидан келиб чиққан ҳолда еттита йўналиш жамлаганлиги, шу билан бирга ҳар бир йўналишда белгилаб берилган вазифалар юзта мақсадда аниқ белгилаб берилганлиги таъкидланди.
2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг яна бир ўзига хослиги, ҳужжат нафақат келгуси беш йиллик тараққиётни, балки мамлакатнинг узоқ йиллик барқарор стратегиясини белгилаб берувчи аҳамиятга ҳам эга. Хусусан, Жанубий Осиё, Осиё-Тинч океани, МДҲ, Европа Иттифоқи ва Америка мамлакатлари, шунингдек Яқин, Ўрта Шарқ ва Африка минтақалари давлатлари билан сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро ҳамкорликни янада жадаллаштириш мақсад қилинган.
Тадбир якунида Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси юзасидан, жумладан, Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги дўстона алоқалар ривожининг кейинги босқичи ҳақида фикр алмашилди.
«Дунё» АА