Покистон ОАВ: Оролбўйи БМТ Бош Ассамблеяси томонидан экологик инновация ва технологиялар зонаси мақоми берилган биринчи минтақа бўлди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Покистоннинг «Pakistan Economic Net», «Islamabad Post», «Centreline», «Diplomatic News Agency» каби етакчи ахборот агентликларида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар зонаси, деб эълон қилиш бўйича махсус резолюцияси қабул қилингани ҳақида қатор материаллар чоп этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Материалларда таъкидланишича, БМТ Бош Ассамблеяси ялпи мажлиси чоғида Ўзбекистон Президентининг ташаббуси билан Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар зонаси, деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюция бир овоздан маъқулланди.
«Мазкур резолюцияга Жазоир, Афғонистон, Озарбайжон, Бангладеш, Беларусь, Хитой, Миср, Грузия, Венгрия, Ҳиндистон, Эрон, Иордания, Япония, Марокаш, Непал, Ўмон, Покистон, Парагвай, Россия, Руанда, Руминия, Синегал, Сингапур, Тожикистон, Туркманистон, Туркия, Вьетнам каби дунёнинг турли минтақаларидаги 50 дан ортиқ давлат ҳаммуаллиф бўлди», - деб қайд этилади нашрларда.
Покистон ОАВга кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил август ойида Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтган Орол денгизини қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг учрашувида биринчи марта Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар зонаси, деб эълон қилиш ташаббуси билан чиққан эди. БМТ Бош Ассамблеясининг 2020 йил сентябрдаги 75-сессиясида сўзга чиққан мамлакат раҳбари жаҳон ҳамжамиятини ушбу масала бўйича махсус резолюция ишлаб чиқиш ва уни қабул қилишга чақирди.
Материалларда БМТ шафелигида Ўзбекистон раҳбариятининг Оролбўйи минтақасида халқаро инновация маркази ва Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича Кўп томонлама шериклик траст жамғармасини ташкил этиш ташаббуслари ҳам қўллаб-қувватлангани алоҳида таъкидланган.
Журналистлар Ўзбекистон бундан аввал илгари сурган “Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш” ҳамда “Марказий Осиёда барқарор туризм ва барқарор ривожланиш” резолюциялари ҳам БМТ Бош Ассамблеяси томонидан бир овоздан қабул қилинганини ўқувчилар аудиториясига эслатган.
«Оролбўйи БМТ Бош Ассамблеяси томонидан экологик инновация ва технологиялар зонаси, деган муҳим мақом берилган биринчи минтақа бўлди», - дейилади Покистон ОАВ томонидан эълон қилинган материалларда.
“Дунё” АА