Покистон оммавий ахборот воситалари: Марказий Осиё минтақаси тобора кўпроқ қизиқишга сабаб бўлмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси ходимлари «The Express Tribune» ахборот агентлиги маркетинг раҳбари Али Имом билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Суҳбат давомида ушбу ахборот агентлиги билан ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий кўрсаткичлар, Ўзбекистонда яратилган инвестициявий муҳит, хорижлик тадбиркорлар тақдим қилинаётганимтиёз ва преференциялар, шунингдек, «Зиёрат туризм»ини оммалаштиришга оид материалларни нашр этишни ташкил этиш таклиф қилинди.
Али Имом Марказий Осиё минтақасига Покистон жамоатчилиги, жумладан Карачи шаҳридаги савдо ва туризм билан шуғулланадиган ишбилармон доиралар вакиллари тобора катта қизиқиш билдираётганини таъкидлади.
У элчихонанинг Покистон оммавий ахборот воситалари вакиллари билан алоқаларни ривожлантириш ва журналистлар билан “давра суҳбат”ларини ташкил этиш борасидаги саъй-ҳаракатларини ижобий баҳолади. Бу Синд вилояти ахборот жамоалари, шу жумладан Карачида фаолият юритаётган ОАВ билан ҳамкорликни янги поғонага олиб чиқади.
Али Имомнинг сўзларига кўра, покистонлик ўқувчилар Ўзбекистон ва унинг бой тарихий-маданий мероси ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳақидаги хабарларни диққат билан кузатиб боради. Шунингдек, Ўзбекистонда бизнес фаолиятини режалаштириш, «Зиёрат туризми» ва бошқа турдаги саёҳатларни ташкил этишга оид материаллар қизиқиб мутолаа қилинади.
Музокаралар натижасида мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларни ривожлантиришга оид материалларни нашр этиш ҳамда кенг аудитория учун, шу жумладан Покистон экспертлари ва таҳлилий марказлари томонидан тайёрланган мақолаларни ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди.
«Дунё» АА