Покистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили тайинланди, Исматулла Иргашев ҳамкасби билан видеоконференция ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Покистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили этиб тайинланган Муҳаммад Содиқ Хон билан видеоконференция шаклида учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарида келтирилишича, суҳбат аввалида Ўзбекистон томони Муҳаммад Содиқ Хонни махсус вакил этиб тайинлангани билан табриклади ва масъулиятли фаолиятда муваффақиятлар тилади.
Онлайн учрашув чоғида Афғонистон муаммосини ҳал қилиш борасидаги Ўзбекистон – Покистон саъй-ҳаракатлари, шунингдек, афғонлараро тинчлик музокараларини тезроқ бошлаш масалалари муҳокама қилинди.
Покистон томони афғон можаросининг сиёсий ечимида Ўзбекистоннинг тутган ўрнини алоҳида қайд этди.
Афғонистон миллий иқтисодиётини тиклаш, шунингдек, турли инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда Ўзбекистон – Покистон ҳамкорлигининг устувор йўналишлари бўйича атрофлича фикр алмашилди.
UzA