Покистоннинг йирик қурилиш компанияси билан истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон делегацияси Покистоннинг Лаҳор шаҳрида ташрифи давомида ҳудуддаги йирик қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи "Izhar" холдинги раҳбарияти билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Музокаралар чоғида Ўзбекистонда қурилиш маҳсулотлари, жумладан темир-бетон плиталари, базальт, катта ўлчамли кафель плиталари, мебеллар, ойна ишлаб чиқаришга оид муҳим лойиҳалар муҳокама қилинди.
Компания раҳбариятига мамлакатимизда турар-жой бинолари қурилишида ишлатиладиган қолипли темир-бетон панеллари, плиталари ва блокларини ишлаб чиқарувчи корхона ташкил этиш, "А" тоифадаги сақлаш омборларини қуришда, замонавий ва катта ўлчамдаги керамик плиталар, металл конструкцияларни ишлаб чиқаришда иштирок этиш таклифи билдирилди.
Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун яратилган шароитлар, ихтисослашган саноат зоналари ва имтиёзлар тўғрисида алоҳида тақдимот ўтказилди.
Мазкур йўналишда ҳамкорликни шериклик асосида йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон томони талабга жавоб берувчи маҳаллий тадбиркорлик субъектлари билан алоқаларни ўрнатишга, ишлаб чиқариш қувватлари учун имтиёзли асосда ер ажратишга, инфраструктура объектларини ва шериклик нормаларини ҳуқуқий расмийлаштиришга кўмаклашишини маълум қилди.
"Izhar" компанияси раҳбарияти мазкур инвестициявий таклифларга юқори қизиқиш билдирди.
Томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокараларни Лаҳор шаҳрида ўтказиладиган "Made in Uzbekistan" саноат кўргазмаси доирасида давом эттиришга келишиб олдилар.