Польша фармацевтика саноати уюшмаси президенти бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Бугун Польша фармацевтика саноати уюшмаси президенти Кшиштоф Копец бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Делегация таркибига "Polpharma Group" ва "Adamed" каби Польшанинг энг етакчи фармацевтика компаниялари вакиллари киритилган.
Польша томони сафар давомида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси раҳбарияти билан учрашувлар ўтказади ва "Tashkent Pharma Park" кластери фаолияти билан танишади.
Мамлакатимизнинг Варшавадаги элчихонаси маълумотига кўра, ташрифдан мақсад Ўзбекистонда "Polpharma Group" ва "Adamed" каби етакчи компаниялар билан биргаликда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилишдан иборат.