Польша инвестициялар ва савдо агентлиги Тошкентда ўз ваколатхонасини очади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон элчиси Амирсаид Агзамходжаев Польша инвестициялар ва савдо агентлиги президенти Анжей Диха билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги савдо-иқтисодий соҳада икки томонлама ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари, хусусан республика ҳудудида Польша капитали иштирокида инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Томонлар жорий йилнинг кузида Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилиши доирасида ўтказиладиган бизнес-форумга ҳар томонлама ва пухта тайёргарлик кўриш муҳимлигини таъкидладилар.
Музокаралар якунида мазкур тадбир доирасида Польша инвестициялар ва савдо агентлигининг Тошкентдаги ваколатхонасини очиш маросимини ташкил этишга келишиб олинди.