Португалияда яшаётган ватандошлар Ўзбекистон Президенти сайловида фаол иштирок этади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мамлакатимизнинг Испаниядаги элчихонаси томонидан Португалиянинг Лейрия шаҳрида яшаётган ватандошлар иштирокида Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарликнинг бориши, 2019 йилда қабул қилинган Сайлов кодекси ва миллий сайлов қонунчилигидаги янгиликлар, шунингдек, Португалиянинг Лейрия шаҳрида муддатидан олдин овоз бериш учун сайлов нуқталарини ташкил этилиши билан боғлиқ маълумотлар давра суҳбати иштирокчиларининг эътиборига ҳавола қилинди. Шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик янгиланишлар жараёни, жумладан, Ўзбекистон Президенти сайлови миллий сайлов қонунчилиги талаблари ҳамда халқаро эътироф этилган тамойиллар, умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан очиқ ва ошкора ўтказилиши алоҳида қайд этилди.
Сиёсий партиялар фаолияти ва улар томонидан кўрсатилган номзодларнинг сайловолди дастурларининг мазмун-моҳияти ватандошларга тушунтирилди.
Мамлакатимиз фуқаролари билан мулоқот давомида элчихона ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаси фаолияти ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.
Жорий йилнинг 24 октябрь куни ўтказиладиган Президент сайлови оид видеоролик ҳамда овоз бериш жараёнида иштирок этиш тартиби иштирокчиларга намойиш қилинди.
Португалияда яшаётган юртдошларимиз мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини ошириш, хусусан, ёшларга қаратилаётган эътибордан мамнунлигини таъкидлар экан, Ўзбекистон Президенти сайловида фаол иштирок этишини маълум қилди.
/«Дунё» АА/.