Португалияда яшаётган ватандошларимиз 17 октябрь куни Президент сайловида муддатидан олдин овоз беради
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонаси 24 октябрь куни давлатимиз раҳбарлиги учун бўлиб ўтадиган сайлов Испания ва Португалияда доимий ва вақтинча яшаётган юртдошларимизни хабардор қилиш бўйича тарғибот тадбирларини давом эттирмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Мамлакатимиз элчихонаси маълумотига кўра, ушбу давлатлар ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилувчи ватандошларимиз Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонасида ташкил этилган 15-сайлов участкасида овоз бериши мумкин. Манзил: La Plaza de la Lealtad, 3, 28014 Madrid Tel.:+34913101639, +34658109050. Е-mail: secretaria@uzbekembassy.es; consulado@uzbekembassy.es.
Бундан ташқари, Португалияда яшаётган фуқароларимизнинг конституциявий ҳуқуқини таъминлаш мақсадида 17 октябрь куни муддатидан олдин овоз бериш жараёни Rua General Norton de Matos, Apartado 4133, 2411-901 Leiria манзилида ташкил этилади.
Элчихона 18 ёшдан ошган барча юртдошларимизни Ўзбекистон Президенти сайлови ўтказиладиган 24 октябрь куни ва муддатидан олдин овоз бериш жараёнида фаол иштирок этишга чақиради!
/«Дунё» АА/.