Исроил элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунламоқда
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева кеча Исроилнинг мамлакатимиздаги элчиси сифатидаги дипломатик миссиясини якунлаётган Зеавит Бен-Ҳиллель билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
"Элчи хонимнинг фаол ҳамкорлиги ва давлатларимиз ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссасини, илғор ташаббусларини юксак баҳолаймиз ҳамда келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз", – деб ёзди давлатимиз раҳбари ёрдамчиси ўзининг telegram каналида.
Эслатиб ўтамиз, Зеавит Бен-Ҳиллель 2020 йилда Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимини эгаллаган эди. Илгари у Исроил ТИВнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.