Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Президент фармони лойиҳаси аёллар орасидаги ишсизлик даражасини икки баробарга камайтиришни кўзда тутади

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Президент фармони лойиҳаси аёллар орасидаги ишсизлик даражасини икки баробарга камайтиришни кўзда тутади

Кеча Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган мазкур тадбирда сенаторлар, қўмита экспертлари, маҳаллий кенгашларнинг Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссия раислари, мутасадди вазирлик ва идоралар, уларнинг ҳудудий тузилмалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизматидан маълум қилинишича, мажлисда давлатимиз раҳбарининг “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони лойиҳаси муҳокама қилинди.

Маълумки, Тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”да мамлакатимизни ривожлантиришнинг 7 та устувор йўналиши доирасида 100 га яқин пухта ишланган мақсадларга эришиш назарда тутилмоқда.

Сўнгги йилларда мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг таълим ва касбий кўникмалар олиши ҳамда бандлигини таъминлашга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш, жойларда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар муаммолари, улар эҳтиёж ва қизиқишларини тизимли ўрганиш, манзилли ҳал этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бу борада бошланган тизимли ишларни келгусида ҳам изчиллик билан давом эттириш муҳим ҳисобланади.

Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг ярмини хотин-қизлар ташкил этади. Албатта, фармон лойиҳасида ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам билан биргаликда, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса уларни ижтимоий ҳимоялаш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш бўйича аниқ механизмлар белгилаб берилган.

Жумладан, аёлларга пенсия ҳисоблашда уларнинг болани парваришлаш таътилида бўлиш вақтининг ҳаммасини жамлаганда иш стажига қўшиб ҳисобланадиган 3 йиллик даврни 6 йилга ошириш, ёрдамга муҳтож аёллар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахслар бўйича “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида алоҳида маълумотлар базасини яратиш, жумладан “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестр”и билан интеграция қилиш каби муҳим вазифалар шулар жумласидандир.

Таъкидлаш лозимки, фармон лойиҳасида хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш, оналар касаллиги ва перинатал касалликлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш бўйича ишларни янги босқичга кўтаришда репродуктив ёшдаги ва ҳомиладор аёллар, болалар учун юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади. Бу борада 46 та туманлараро перинатал марказларни ташкил этиш, уларни кадрлар, зарур тиббий техника ва буюмлар билан таъминлаш назарда тутилган.

Мамлакатимизда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, моддий манфаатдорлигини ошириш учун муносиб шарт-шароит яратиб бериш, уларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш масалалари мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг туб мазмун-моҳиятини ташкил этади. Ушбу йўналишда лойиҳада хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида аҳамият берилган.

Жумладан, аёллар орасидаги ишсизлик даражасини 2 баробар камайтириш, биргина 2022 йилда 80 мингдан зиёд ишсиз хотин-қизларни давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитиш бўйича ҳам аниқ механизмларни амалга ошириш белгиланмоқда.

Йиғилишда Сенатнинг Фан, таълим, соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси Манзура Салимова қайд этганидек, Стратегиянинг 59-мақсадида Репродуктив ёшдаги ва ҳомиладор аёллар, болалар учун юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш масаласи жуда долзарб бўлиб, 46 та туманлараро перинатал марказни ташкил этиш, уларни кадрлар, зарур тиббий техника ва буюмлар билан таъминлаш назарда тутилган. Шу ўринда перинатал марказларда фаолият юритаётган шифокорлар ва тиббиёт ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашда кўрсатиладиган тиббий хизмат тури мураккаблиги ва эришилган натижаларни ҳисобга олиш масаласини ҳам йўл харитасида қайд этиб ўтиш мақсадга мувофиқлигини билдирди.

Шу билан бирга, қўмита эксперти, Юристлар малкасини ошириш маркази профессори Лола Саидова стратегияга Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлашни устувор вазифа қилиб белгилашга қаратилган алоҳида мақсад киритиш, бу орқали хотин-қизларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини фаоллаштириш, қишлоқ аёлларининг меҳнати, шунингдек, томорқа, деҳқон ва фермер хўжаликларидаги фаолиятида қулай шароитларни яратиш, мулкчилик шаклидан қатъий назар барча соҳа ва тармоқларда гендер ёндашувни амалга ошириш лозимлиги юзасидан таклифларни билдирди.

Мазкур таклифлар умумлаштирилган ҳолда “Тараққиёт стратегияси”га юбориладиган бўлди.

“Дунё” АА