Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Президент халқ билан мулоқот қилиб, мутасаддиларга топшириқлар берди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Президент халқ билан мулоқот қилиб, мутасаддиларга топшириқлар берди

Президент Шавкат Мирзиёев Яшнобод тумани раҳбарлари, маҳалла раислари, тадбиркорлар, мактаб ва соғлиқни сақлаш муассасалари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Сизлар билан, халқ орасида юриб, ислоҳотларимизни амалга ошираётган одамлар билан суҳбат қилиб, мавжуд муаммо ва масалаларни очиқ-ойдин муҳокама қилгани келдим. Шунинг учун ёдланган гапларни гапирмасдан, кўпроқ савол бериб, таклифларингизни айтсангизлар, хурсанд бўламан, - деди Шавкат Мирзиёев.

Яшнобод туманида 18 мингдан зиёд иқтисодий фаол аҳолига иш ўринлари зарурлиги, бандликни ошириш учун тадбиркорликни жадал ривожлантириш кераклиги қайд этилди.

Ўтган йили туманда инвестициялар 1,3 баробар, саноат 12 фоиз, қурилиш 26 фоиз, хизмат кўрсатиш 28 фоиз ўсган. 445 миллиард сўм сармоя ҳисобидан 16 та ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объекти ишга туширилган.

2020-2022 йиллар учун қиймати 8,5 триллион сўм бўлган 61 та инвестиция лойиҳаси шакллантирилган.

Кичик корхоналар ташкил этиш учун туманда резерв ва имкониятлар етарли экани, маҳалла институти бу борада фаоллик кўрсатиши лозимлиги таъкидланди.

Мактабгача таълим муассасаси қуриш, мактабларни капитал таъмирлаш, замонавий клиникалар ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш, одамларни кўпроқ дорига эмас, балки тўғри овқатланишга, спортга ўргатиш бутун жамоатчиликнинг вазифаси бўлиши кераклиги қайд этилди.

Жиноятчиликнинг олдини олиш, ободонлаштириш ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.

Яшнобод ўз номига муносиб яшнаб туриши, қуйи тизимда ишни ташкил қилиш бўйича намуна бўлиши керак, - деди давлатимиз раҳбари.

Очиқ мулоқотда аҳоли ва тадбиркорлар ўз фикр-мулоҳазаларини айтди. Президентимиз билдирилган таклифларни қўллаб-қувватлаш ва уларни амалга ошириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.