Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчилари Исроилда малака ошириши мумкин
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Жорий йил 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Ҳилола Умарова Исроилнинг мамлакатимиздаги элчиси Зехавит Бен-Гилелни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири “Янги Ўзбекистон” газетаси маълумотига таяниб.
Тадбир Тошкент шаҳридаги Президент мактабида бўлиб ўтди. Исроил элчиси Президент мактабида ўқувчи ва ўқитувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди.
Зехавит Бен-Гилел учрашув доирасида Aгентликнинг иқтидорли ёшларни ўқитиш ва тасарруфидаги мактабларни ривожлантириш бўйича режалари билан танишди.
Aгентликнинг асосий мақсади иқтидорли ёшларни танлаб олиш ва уларнинг таҳсил олиши ҳамда иқтидорини ривожлантириш учун керакли шароитлар яратишдан иборатдир.
Таъкидландики, Aгентлик 2021 йил давомида мамлакатимизнинг турли ҳудудларида яна 10 та Президент мактаби очишни режалаштирган.
Исроил элчиси Исроил Aгентлик билан, жумладан МAСҲAВ орқали ҳам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга манфаатдор эканлигини айтди.
Шунингдек, Исроил элчиси икки мамлакат ёшлари ўртасида ҳамкорлик ва алмашинувни ташкил этишни таклиф қилди. Ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон ва Исроил ёшлари қўшма лойиҳаларни амалга оширади.
Томонлар ўзбекистонлик ўқитувчилар учун турли малака ошириш курсларини ташкил этиш, Исроилдаги илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, ёшлар учун синфдан ташқари дарсларни ташкил этиш бўйича тажриба алмашиш ва бошқа масалаларни муҳокама қилди.
Шунингдек, мутахассислар ва ўқитувчиларнинг малакасини оширишни ташкил этиш ва таълим сифатини таъминлаш бўйича тажриба алмашиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
/«Дунё» АА/.