Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Президент: Коронавирусга қарши кураш учун бизда барча захира ва имкониятлар мавжуд

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Президент: Коронавирусга қарши кураш учун бизда барча захира ва имкониятлар мавжуд

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилиши аввалида бугун мамлакатимизда эпидемиологик вазиятга яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтилди.

COVID-19 пандемиясини жиловлаш йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида гапирар экан, давлатимиз раҳбари, жумладан, шундай деди:

— Хабарингиз бор, мамлакатимизда коронавирусга чалинганлар сони кўпайиб бораётгани муносабати билан биз карантин талабларини яна кучайтиришга мажбур бўлдик.

Нега деганда, очиқ айтиш керак, ҳозирги кунда бутун дунё коронавирус деб ном олган мана шу тилсиз ёв, кўзга кўринмас душманга қарши уруш ҳолатида турибди.

Урушга кирган ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ ўз юртини, ўз аҳолисини ҳимоя қилиш учун барча чораларни кўради. Энг аввало, хавф-хатарнинг йўлини беркитади, темир интизом ўрнатади.

Қатъий сафарбарлик шароитида яшаш ва ишлашга ўтади. Бугун биз ҳам айни шундай ҳолатдамиз.

Республика махсус комиссияси томонидан вазият мунтазам таҳлил қилиниб, инфекцияни жиловлаш юзасидан барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу касалликка қарши кураш учун бизда барча захира ва имкониятлар мавжуд.

Энг муҳими, фидойи ва жасур шифокорларимиз ўз бурчини садоқат ва матонат билан бажармоқда.

Такрор айтаман, биз энди пандемия шароитида яшашга, меҳнат қилишга ўрганишимиз шарт. Чунки ҳаёт давом этмоқда. Ҳаёт биздан ақл-идрок, сабр-тоқат, метин интизом билан ҳаракат қилишни талаб этмоқда.

Ўзимиз кўряпмиз, дунёда қайси давлатда тиббий маданият, тартиб-интизом кучли бўлса, ўша мамлакат пандемиядан энг кам талофат билан чиқмоқда.

Биз ҳам шу йўлдан боришимиз шарт. Албатта, ўтган 4 ой давомида одамларимиз кўп нарсага ўрганди. Бизда ҳам маълум бир тажриба пайдо бўлди.

Таҳлиллар коронавирус билан зарарланишнинг олдини олиш, касалликни эрта аниқлаш, симптомсиз ва енгил кечаётган беморлар билан олиб борилаётган даволаш ва назорат тадбирларини амалга оширишда янги стратегияларни қўллашни талаб қилмоқда.

Республика махсус комиссияси бу борада тезлик билан барча зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.

Шу мақсадда, [Бош вазир ўринбосари Беҳзод] Мусаев, [Соғлиқни сақлаш вазири Алишер] Шодмонов бир кун муддатда амалдаги тест-таҳлил топшириш жараёнини қайта кўриб чиқиб, аҳоли учун қулай тизимни ишлаб чиқсин.

Яна бир муҳим масала – вилоят, шаҳар ва туманларда маҳаллий кенгашлар, жойлардаги ҳокимлик ва бошқарув идоралари ўз ҳудудидаги вазиятни чуқур таҳлил қилиб, Республика комиссияси билан келишилган ҳолда карантин қоидаларини қаерда зарур бўлса кучайтириши, қаерда зарур бўлса юмшатиши лозим.

Барча эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда, имконият мавжуд бўлган ҳамма жойда ишлаб чиқариш корхоналарини ишга солишимиз, меҳнат унумдорлигини оширишимиз керак.

Масалан, қишлоқ жойларда аҳоли шаҳардагидек тиғиз эмас. Касаллик тарқамаган ҳудудларимиз ҳам кўп.

Бу ерларда ҳозирги пайтда ҳамма далада иш билан банд, одамларнинг қўли-қўлига тегмайди.

Бундай туманларда қишлоқ меҳнаткашларининг бемалол ишлаши, маҳсулотини харидорларга етказиб бериши учун барча шароитни яратишимиз керак. Чунки ёзнинг бир куни қишнинг ўн кунини боқади.

Ҳеч кимга сир эмас, бу йилдан бошлаб озиқ-овқат масаласи дунё миқёсида ҳал қилувчи ўринга чиқади.

Чунки коронавирусни енгиш ҳам, халқ фаровонлигини таъминлаш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш ҳам аввало шунга боғлиқ.

Шунинг учун бизда доимо уч ойлик озиқ-овқат захираси шай туриши керак.

Фурсатдан фойдаланиб, бугун далаларда фидокорона меҳнат қилаётган миришкор фермер ва деҳқонларимизга, соҳибкор боғбонларимизга, барча юртдошларимизга чуқур миннатдорчилик билдириб, уларга куч-ғайрат, мўл ҳосил тилаймиз.

Шу билан бирга, вазиятдан келиб чиқиб, керак жойларда карантин талабларига тўла итоат этишимиз зарур.

Ҳаммамиз оиламиз, фарзандларимиз, муҳтарам нуронийларимизнинг соғлиги учун яна озгина чидашимиз, карантин қоидаларига қатъий амал қилишимиз шарт.

Озгина чидасак, бу кунлар ҳадемай ўтиб кетади.

“Сабр қилган муродга етар”, дейди халқимиз.

Ишончим комил, ҳар бир ишни етти марта ўйлаб, чидам ва матонат билан амалга ошириб келган эл-юртимиз бугунги синовлардан муносиб ўтиб, ўзининг эзгу мақсадларига албатта етади.

UzA