Президент Косон туманида бунёд этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивини бориб кўрди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президент Шавкат Мирзиёев Косон туманида “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қурилаётган уйларни бориб кўрди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълум қилишича, Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги фармонига мувофиқ, аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш мақсадида жойларда “Янги Ўзбекистон” массивлари бунёд этилмоқда.
Бу ерда 2022-2026 йилларда 120 та кўп қаватли уй қурилиши режалаштирилган. Шунингдек, мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, маҳалла идораси, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, спорт мажмуаси каби турли ижтимоий объектлар барпо этилади. Ушбу ҳудудда истироҳат боғи ва стадион борлиги аҳолига қулайлик яратади.
Жорий йилда 616 та хонадонли 30 та уй-жой қурилиши бошланган.
Давлатимиз раҳбари уйларни сифатли қуриш, одамлар учун хамёнбоп қилиш муҳимлигини таъкидлади.
Шу ернинг ўзида вилоятда ичимлик суви таъминоти ва оқова тармоғини яхшилаш борасидаги режалар ҳақида маълумот берилди.
“Дунё” АА