Президент матбуот котиби: Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Миллий боғида қуриладиган кутубхонани барпо этиш бўйича таклиф этилган учта лойиҳадан миллий услубдагисини маъқулладилар
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари - Президент матбуот котиби Шерзод Асадов бугун анъанавий тарзда ўтказган матбуот ажуманида давомида 26 июль куни Президентга тақдим этилган пойтахтда, Сурхондарё ва Наманган вилоятларида бунёд этиладиган янги объектлар лойиҳаларининг айрим жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Биз аввал Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида кутубхона барпо этилиши ҳақида хабар берган эдик, - деди матбуот котиби. - Биринчи танишувда давлатимиз раҳбари кутубхона биносининг бир неча хил вариантини тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берган эдилар».
Шерзод Асадовнинг сўзларига кўра, бу галги тақдимотда бино дизайнининг 3 хил варианти кўриб чиқилди. Биринчиси миллий, иккинчиси замонавий шаҳарсозлик ва учинчиси хай-тек услубида эди.
«Президентимиз юртимиздаги қадимий обидаларга уйғун тарзда ишлаб чиқилган лойиҳани маъқулладилар. Кутубхонада ўқувчилар учун, унинг атрофида маданий ҳордиқ чиқариш учун кенг шароитлар яратиш бўйича тавсиялар бердилар»,- дея қўшимча қилди матбуот котиби.
Шунингдек, у давлатимиз раҳбарининг гематология ва онкология марказларини янги биноларга кўчириш бўйича топшириқлари ижросининг бориши ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
«Бугунги кунда Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази Чилонзор тумани Арнасой кўчасидаги иккита ёнма-ён бинога кўчирилмоқда, - деди Шерзод Асадов. – Марказлар шу ойда янги бинода иш бошлайди. Республика онкология ва радиология тиббиёт маркази учун Тошкент тиббиёт академияси клиникаси ёнида янги бино қурилади. Бу бино 2023 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган».
UzA