Президент Мурожаатномаси — Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг янги босқичи
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча пойтахтимиздаги «Hilton» меҳмонхонасида «Президент Мурожаатномаси — Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг янги босқичи» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълум қилишича, конференцияда Фаол фуқаролар умуммиллий фестивалига старт берилди.
Конференция давомида парламент аъзолари, ННТ вакиллари, миллий ва хорижий экспертлар қарорлар қабул қилиш жараёнида фуқаролик жамияти институтлари иштирокининг муҳим жиҳатларини кўриб чиқди. Таъкидланганидек, ННТлар фуқароларнинг ижтимоий аҳамиятга эга, иқтисодий ривожланиш, давлат ва жамият бошқаруви муаммолари билан шуғулланади. Улар жойлардаги ҳақиқий ҳолатдан яхши хабардор бўлиб, турли тадқиқотлар олиб боришмоқда. Бундан ташқари, жамоат ташкилотлари ходимлари ва фаоллари салоҳияти ва ваколатларидан фойдаланиш маҳаллий даражада қонунчилик ижроси устидан самарали жамоатчилик назоратини ўтказишга имкон беради.
Анжуманда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов кириш сўзи билан қатнашди.
Сенат Раиси ўз нутқида давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида фуқаролик жамиятини ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратгани, қабул қилинган ҳужжатлар ижроси устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш, яъни «жамоатчилик эшитувлари» ва “жамоатчилик мониторинги”ни ташкил этишда оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ўрнини алоҳида эътироф этганини таъкидлади.
Қолаверса, бугун фуқаролик жамияти институтлари халқ манфаатини илгари сурувчи, халқ дарди билан яшовчи улкан кучга айланаётгани, фуқаролик жамиятининг муҳим институтларидан бири – оммавий ахборот воситалари ўтган қисқа вақт мобайнида жамиятда очиқлик ва шаффофликни таъминловчи, мавжуд тизимли муаммоларни рўй-рост ёритувчи чинакам «тўртинчи ҳокимият» сифатида шаклланаётганини қайд этди.
Конференцияда қайд этилганидек, Президентнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси нафақат фуқаролар, давлат идоралари вакиллари ва миллий экспертлар, халқаро ҳамжамият вакиллари учун дастуриламал, балки Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеалардан биридир. Боиси, айнан Мурожаатномада соҳалар фаолияти, шу жумладан, фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг муҳим йўналишлари белгилаб берилди.
Давлатимиз раҳбари 2020 йил 29 декабрдаги Парламентга Мурожаатномасида Ўзбекистон демократик ислоҳотлар йўлидан қайтмаслигини, бу билан инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар давом эттирилишини таъкидлади.
Аҳамиятлиси, давлат фаол фуқаролар, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликка карт-бланш, яъни кенг ваколатларни тақдим этмоқда.
Конференция якунлари бўйича Президент Мурожаатномасида илгари сурилган ташаббусларни самарали амалга ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
«Дунё» АА