Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Президент Шавкат Мирзиёев 16-17 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида ўтказиладиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Президент Шавкат Мирзиёев 16-17 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида ўтказиладиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади

Бугун Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари - Президент матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун анъанавий брифинг ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда давлатимиз раҳбарининг жорий ҳафтадаги иш графиги ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистон Президенти матбуот котибининг айтишича, Президент Шавкат Мирзиёев 16-17 сентябрь кунлари Тожикистон пойтахти - Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

“Маълумки, ўтган йил пандемия сабабли ШҲТ саммити онлайн шаклда ўтказилган эди. Бу сафар давлат раҳбарлари бевосита йиғилмоқда. Эътиборли жиҳати шундаки, ШҲТнинг ушбу саммити Ташкилот тузилганининг 20 йиллиги нишонланаётган пайтга тўғри келмоқда”, - дея таъкидлади Шерзод Асадов.

Саммитнинг биринчи куни, 16 сентябрда давлатимиз раҳбари Ташкилотга раислик қилаётган Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Россия Президенти Владимир Путин ва Покистон Бош вазири Имрон Хон билан, 17 сентябрь куни эса Эрон Президенти Иброҳим Раисий билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Президент матбуот котибининг маълум қилишича, 17 сентябрь куни давлат раҳбарларининг йиғилиши ўтказилади. Саммит якунида ШҲТга раислик Тожикистондан Ўзбекистонга ўтади.

«Кўплаб хорижий экспертларнинг фикрича, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан кейинги беш йил давомида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳисобга олинса, Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги хавфсизлик ва юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг олдини олиш нуқтаи назаридан алоҳида аҳамиятга эга бўлади, - деди Шерзод Асадов. -Мамлакатимиз раислиги жуда самарали бўлади, Ташкилот фаолиятини янада жонлантиради, деб қатъий ишонч билдирилмоқда».

Брифингда, шунингдек, саммит доирасида янги форматдаги «Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти – Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти” учрашуви бўлиб ўтади. Унда томонлар Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилади.

Президент матбуот котибининг қайд этишича, бундан ташқари ҳафта давомида Президентимиз ҳузурида ижтимоий-иқтисодий соҳаларга оид тақдимотларнинг ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

/«Дунё» АА/.