Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Президент Шавкат Мирзиёев инсоният тинчлиги учун жон фидо қилган ватанпарвар инсонларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Президент Шавкат Мирзиёев инсоният тинчлиги учун жон фидо қилган ватанпарвар инсонларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига амалий ташрифи давомида Москва шаҳрининг Александр боғидаги “Номаълум аскар” ёдгорлигига гул қўйди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари Матбуот хизматига кўра, умумбашарий аҳамиятга эга ушбу мажмуа Иккинчи жаҳон уруши ўчоқларида Ватан ҳимояси йўлида мардларча ҳалок бўлган турли миллатга мансуб миллионлаб аскарлар, шу жумладан ўзбек ўғлонларининг ҳам унутилмас хотираси учун бунёд этилган. “Исминг номаълум, жасоратинг барҳаёт” ёзуви битилган мазкур ёдгорлик аждодларнинг кўрсатган қаҳрамонлиги ва жасоратининг рамзий ифодасидир.

Иккинчи жаҳон уруши Ўзбекистон сарҳадларидан олисда кечган бўлса-да, унинг суронли таъсири, изтироблари ҳеч бир ўзбек хонадонини четлаб ўтган эмас. Халқимиз фашизм устидан эришилган ғалабани таъминлашга буюк ҳисса қўшган. Республикамиздан 1 миллион 951 мингга яқин киши урушга сафарбар этилиб, 200 мингдан зиёд аскар ва офицерларимиз жанговар давлат мукофотлари билан тақдирланган. Уруш ўчоғига айланган ўлкалардан юртимизга 1 миллион 500 минг киши, жумладан, 250 мингдан зиёд бола эвакуация қилинган. Саховатли ва танти элимиз уларга ўз уйидан жой бериб, сўнгги бурда нонини ҳам баҳам кўрган.

Президент Шавкат Мирзиёев инсоният тинчлиги учун жон фидо қилган ватанпарвар инсонларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

1966-1967 йилларда барпо этилган мазкур мажмуада абадий олов алангаланиб туради. Унга Россия Федерациясининг маданий мероси объекти мақоми берилган.

UzA