Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Президент сиёсати натижасида Ўзбекистон ёшларининг келажакка ишончи ортмоқда — Исроил жамоатчилиги

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Президент сиёсати натижасида Ўзбекистон ёшларининг келажакка ишончи ортмоқда — Исроил жамоатчилиги

«Ёшлар 2020: глобал бирдамлик, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқлари» инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд онлайн форуми иштирокчилари «Дунё» ААга берган интервьюсида ушбу тадбирдан олган таассуротлари билан бўлишмоқда.

Ўзбекистоннинг замонавий ривожланишини катта қизиқиш билан кузатаётган хориждаги ватандошлар ҳам тадбир натижаларидан мамнунлик туйганларини қайд этишяпти.

Инсон ҳуқуқлари бўйича эксперт, адвокат Лин Курзинер Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумига таклиф этилгани учун миннатдорлик билан қуйидагиларни қайд этди.

— Адвокат сифатида профессионал ваколатимга кирадиган инсон ҳуқуқлари мавзусини маъқуллайман. Мазкур форумнинг ташкил этилгани учун ўз миннатдорлигимни билдирмоқчиман. Ёшлар масалалари муҳимдир. Чунки ёш авлод бизнинг келажагимиз бунёдкорлари. Ёшларга сармоя киритиш дунёнинг ривожланишига ҳисса қўшади. Бу ёшларга ривожланиш ва инвестициялар учун янги имкониятларни тақдим этди.

Форумда дунёни ўзгартириш ва ёш авлоднинг қарорлар қабул қилиш жараёнига қўшадиган ҳиссаси билан боғлиқ муҳим масалаларни илгари суриш, ёшларни тарғиб қилиш бўйича ўз нуқтаи назарлари ва қарашларини очиб бериш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди.

«YBSoul», Исроил компанияси вакили, ватандош Наргиза Қодированинг таъкидлашича, янги авлодни ўқитиш ва иш билан таъминлаш халқаро ҳамжамиятнинг кейинги ҳаракатларида алоҳида ўрин тутиши керак.

— Ёшлар ҳар доим ўз ҳуқуқ ва эркинликлари, адолат учун курашиб келган, — деди у. — Бугун биз янги даврда яшаяпмиз, ўтган форум эса янги авлод ҳаётда демократик чанқоқлик сезаётганини яна бир бор кўрсатиб берди, шу билан бирга, адолатли ва ишончли келажакнинг ривожланишига умид берди.

Ўзбекистон ёшлари янги ислоҳотлар ва Президент Шавкат Мирзиёевнинг очиқлик сиёсати туфайли ўзларига, келажакка бўлган ишончи ортиб бормоқда. Ўзбекистон раҳбари ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенция лойиҳаси илгари сурилди.

Халқаро ҳамжамият ёшларга тобора кўпроқ эътибор қаратиши жуда муҳимдир. Сўнгги йилларда ёш авлод нафақат келажакда етакчи, балки ҳозирги замоннинг асосий кучи экани кенг доирада тан олинмоқда. Ёшлар жамият тараққиётининг янги истиқболларини очиб, унинг ривожланишига бебаҳо ҳисса қўшмоқда. Улар ижтимоий ривожланиш мақсадларига эришиш учун глобал ҳаракатлардаги фаол шериклардир.

Шунингдек, ёшлар гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши курашда фаол иштирок этмоқда. Уларга коронавирус пандемияси шароитида ҳам жаҳон иқтисодиётини ривожлантиришдек катта масъулият юкланган.

«Дунё» АА