Президентимиз барча ислоҳотларни пастдаги бўғинларга боғлаб, уларни авваламбор аҳоли фаровонлигини оширишга қаратиш лозимлигини алоҳида таъкидлади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
ТОШКЕНТ, 11 июль. /“Дунё” АА/. Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг ҳудудлардаги натижадорлиги таҳлили бўйича йиғилиш ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, мамлакатиммзда ислоҳотлар кириб бормаган соҳанинг ўзи йўқ. Хусусан, охирги 3 йилда барча ҳудудлар, соҳа ва тармоқларни ривожлантиришга доир 400 дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилинди.
Давлатимиз раҳбари ҳар доим “ўзгаришларни одамлар ўз ҳаётида сезсин”, дея талаб қўяди. Шунга мувофиқ, ислоҳотларнинг аҳоли ҳаётига таъсири ўрганиб борилмоқда.
Шундай комплекс ўрганишлардан бири яқинда Самарқанд вилояти мисолида ўтказилди. Сўровда қатнашганларнинг кўпчилиги ҳоким ёрдамчиларининг фаоллигини, таълим, соғлиқни сақлаш, интернет, жамоат транспорти соҳаларидаги силжишларни юқори баҳолаган.
Шу билан бирга, жойлардаги муаммоларни, ўзгариш сезилмаётган соҳаларни ҳам очиқ айтган. Жумладан, жойларда ер ва сувдан самарали фойдаланиш, электр, газ ва ичимлик суви етказиб бериш, ер ажратиш каби масалаларда камчиликлар мавжуд. Масалан, Самарқанддаги Халқ қабулхоналарига аҳоли ва корхоналарни электр энергияси, суюлтирилган газ ва кўмир билан таъминлаш билан боғлиқ 15 мингдан зиёд мурожаатлар келиб тушган.
Йиғилишда туман ва шаҳарларда ислоҳотларнинг самарадорлиги, аҳоли ва тадбиркорлар кўтарган долзарб масалалар атрофлича таҳлил қилиниб, таклифлар билдирилди.
Хусусан, маъмурий ислоҳотларни давом эттириб, давлат ходимлари сонини оптималлаштириш, маҳаллий бюджетларни тўғри йўналтириш зарурлиги айтилди. Қишлоқ хўжалигида ерга узоқ муддатли кафолат бериш, давлат аралашувини камайтириш, молия хизматларини яхшилаш талаб этилмоқда. Энергия ресурслари таъминоти, кадастр, йўл, коммунал хизматлар тизимлари ҳам такомиллаштирилмоқда.
Президентимиз барча ислоҳотларни пастдаги бўғинларга боғлаб, уларни авваламбор аҳоли фаровонлигини оширишга қаратиш лозимлигини алоҳида таъкидлади.
Самарқанд вилоятидаги ҳолат бошқа ҳудудларда ҳам борлиги қайд этилиб, ҳукуматга муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиб бориш ва вақтида чора кўриш бўйича кўрсатмалар берилди.
“Дунё” АА