Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Президентимиз Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибининг Озиқ-овқат тизимлари бўйича саммитни чақириш тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қувватлади

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Президентимиз Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибининг Озиқ-овқат тизимлари бўйича саммитни чақириш тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз видеомурожаатида БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг 2021 йилда Озиқ-овқат тизимлари бўйича саммит чақириш ташаббусини қўллаб-қувватлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Таъкидлаш жоиз, коронавирус пандемияси ва жаҳон иқтисодиётида ўсиш суръатининг пасайиши фонида озиқ-овқат инқирозининг кучайиши дунё ҳамжамиятини ташвишга солмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти раҳбари Фаррух Жўраев «Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида. – БМТ йил охиригача глобал очлик ошиши кутилаётганини башорат қилмоқда. Ҳозирги кунда 820 миллиондан ортиқ одам, яъни сайёрамиз аҳолисининг ҳар тўққизинчиси етарли озиқ-овқатга эга эмас. Бу йил COVID-19 инқирози туфайли яна 19 миллионга яқин одам қашшоқлик даражасига тушиб қолиши мумкин. Озиқ-овқат ёки озуқа танқислигини бошдан кечирувчи одамлар сони ортади. Дунё ялпи ички маҳсулотининг ҳар бир фоиз миқдорига камайиши ривожланишда ортда қолаётган болалар сонининг 0,7 миллионга кўпайиши демакдир.

Баъзи мамлакатлар томонидан озиқ-овқат экспортига чекловлар қўйиш каби самарасиз сиёсий қарорлар қабул қилиниши озиқ-овқат инқирозини келтириб чиқариши билан бирга, кенг кўламли гуманитар фалокатга ҳам олиб келиши мумкин.

Коронавирус пандемияси шароитида гуруч, буғдой уни, гречка, сабзавот ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини тўхтатган қатор мамлакатлар ҳаракати жаҳон бозори учун салбий таъсир кўрсатди.

Бундан ташқари, йирик озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилар Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) доирасида ишлаб чиқилган узлуксиз озиқ-овқат етказилишини таъминлаш, ҳар қандай фавқулодда чекловлар қўлланганда мутаносибликка ва даврийликка риоя этиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларига асоссиз савдо чекловларини жорий этишнинг олдини олишни кўзда тутувчи ташаббусга қўшилишдан бош тортди.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) маълумотига кўра, агар баъзи мамлакатлар учун озиқ-овқат экспортини тақиқлаш озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш воситаси сифатида қаралса, кўпчилик қишлоқ хўжалиги мамлакатлари учун ўз маҳсулотларини экспорт қилишни тўхтатиш жиддий қийинчилик келтириб чиқаради.

ФАО ва ЖСТ қўшма баёнотда глобал савдо ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигига рахна солиши мумкин бўлган пандемияга қарши курашга қаратилган чора-тадбирлар хавфидан огоҳлантирди. Таъкидланишича, етарли озиқ-овқат билан таъминлашга бўлган ишончсизлик жаҳон бозорида тақчилликни юзага келтириб, экспорт чекловлари тўлқинига олиб келиши мумкин.

COVID-19 пандемиясининг озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланишга таъсирини кўриб чиқиб, қуйидаги хулосаларни чиқариш мумкин:

Биринчидан, хавф энг кескин бўлган ҳудудларга эътибор қаратган ҳолда барча саъй-ҳаракатларни одамлар ҳаётини ва уларни озиқ-овқат билан таъминланиш имкониятини сақлаб қолишга йўналтириш.

Аҳолининг заиф қатламларини етарли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни, шунингдек, озиқ-овқат инқирозини бошидан кечираётган мамлакатларга ижтимоий ҳимоя тизимларини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш мақсадида уларга гуманитар ёрдам кўрсатишни изчиллик билан давом эттириш.

Мамлакатлар озиқ-овқат тизимларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун очиқ савдо йўлакларининг сақланишини қўллаб-қувватлаши керак.

Бундан ташқари, мамлакатлар аҳолининг энг заиф қатлами ҳамда озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи кичик корхоналарга фавқулодда ёрдам кўрсатиш ва иқтисодиётни рағбатлантириш чораларини кўришлари керак.

Иккинчидан, овқатланиш соҳасида ижтимоий ҳимоя тизимларини мустаҳкамлаш лозим. Хавфсиз ва тўйимли озиқ-овқатлар, айниқса ёш болалар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар, қариялар ва аҳолининг бошқа заиф қатлами учун кафолатланиши керак.

Учинчидан, келажакка инвестиция қилиш, янада инклюзив ва барқарор дунёни қуришни таъминловчи янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш.

Озиқ-овқат хавфсизлигини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишни давом эттириш лозим.

– Албатта, бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлиги мамлакатлар миллий хавфсизлигининг муҳим омили ҳисобланади, – дейди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори ўринбосари Умид Обидхўжаев. – У ёки бу давлатнинг муваффақияти кўп жиҳатдан халқаро вазиятдан қатъи назар, аҳолининг барча қатламларини фаол ва соғлом ҳаёт учун зарур миқдорда хавфсиз ва юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига эга бўлиш қобилиятига боғлиқ.

Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим тармоғи бўлган қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири – ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, уларни ишлаб чиқаришда ўз-ўзини таъминлашга эришиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдир.

Ўтган уч йилда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда агросаноат мажмуаси соҳасида сифат жиҳатдан кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилиб, замонавий институционал асос яратилди. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги тузилди, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, унинг минтақавий бўлинмалари ташкил этилди. 2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси, қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш Концепцияси қабул қилинди ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилди.

Бундан ташқари, 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Фармонда бозорни юқори сифатли, хавфсиз ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш чора-тадбирларини белгилаб берувчи “Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш вазифаси белгиланган.

Экин майдонларини оптималлаштириш ва қишлоқ хўжалиги экинларини ҳудудларга ажратиш сиёсати, кластер тизимини жорий этиш, балиқчилик, асаларичилик ва паррандачилик, замонавий иссиқхоналар яратиш, сабзавот экинларини иккиламчи кузги экиш ва уй хўжалиги амалиётини кенгайтириш каби муҳим соҳаларни жадал ривожлантириш нафақат ҳосилдорликни ошириш, балки қишлоқ жойларида аҳолининг турмуш даражасини сезиларли даражада ошириш имконини берди.

Буларнинг барчаси давлат ва хўжалик бошқаруви соҳасида бой амалий тажрибага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ҳар томонлама пухта ўйланган ва узоқни кўзлаган сиёсатдир. Ўзбекистон фуқароларини юқори сифатли озиқ-овқат билан барқарор таъминлаш бўйича амалга оширилаётган давлат дастурининг яққол самарасидир.

Мана шундай шароитда, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги халқаро мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатларни ишлаб чиқиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу муносабат билан, БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг 2021 йилда озиқ-овқат тизимлари бўйича саммит чақиришга оид таклифи жаҳон ҳамжамиятига дунёда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун янги механизмларни муҳокама қилиш ва ишлаб чиқиш имконини беради.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш барча фуқароларни саъй-ҳаракатларни бирлаштирган ҳолда озиқ-овқат ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва истеъмолга бўлган ёндашувни тубдан ўзгартиришга чақирмоқда. 2021 йилда ўтказиладиган Озиқ-овқат хавфсизлиги саммити – бу нафақат навбатдаги тадбир, балки 2030 йилгача барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги халқаро саъй-ҳаракатларда бурилиш нуқтасини белгилаши керак.

Шу муносабат билан, саммитнинг ўтказилишини қўллаб-қувватлаш ва унда Ўзбекистоннинг иштирок этиши, бир томондан Ўзбекистон раҳнамолигида мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган сиёсат ҳақида жаҳон ҳамжамиятига маълумот бериш, иккинчи томондан эса қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, паррандачилик, балиқ етиштириш ва қуёнчилик каби соҳаларда қўшма чора-тадбирларни амалга оширишда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш имконини беради.

ТОШКЕНТ, 23 сентябрь. /«Дунё» АА/.