Президентимиз Шавкат Мирзиёев глобал форум иштирокчиларига мурожаат йўллади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон анжуманлар саройида БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича иккинчи глобал форуми ўз ишини давом эттирмоқда.
Форум очилишида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг глобал форум иштирокчиларига мурожаатини Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева ўқиб эшиттирди.
Давлатимиз раҳбарининг мурожаатида айтилганидек, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича глобал форум анъанага айланиб бормоқда.
Мазкур нуфузли анжуман иккинчи бор юртимизда ўтаётгани биз учун улкан шараф бўлиши билан бирга, Барқарор ривожланиш мақсадлари йўлидаги саъй-ҳаракатларимизнинг халқаро миқёсдаги юксак эътирофи, деб биламиз, – деди Т.Норбоева. – Ишонч билан айтишим мумкин, барқарор ривожланиш бўйича юқори даражадаги ушбу сиёсий форум мамлакатларнинг эришган натижаларини халқаро ҳамжамиятга етказишда, ўзаро тажриба алмашишда, зарур тавсияларни ишлаб чиқиш ва ташаббусларни илгари суришда муҳим мулоқот майдони бўлиб хизмат қилмоқда.
ЎзА