Президентликка номзод Мақсуда Ворисова: “Сурхондарёлик 79 мингдан ортиқ киши хорижда ишламоқда”
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Сурхондарёлик сайловчилар билан учрашувда Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Президентликка номзод Мақсуда Ворисова сифатли озиқ-овақат маҳсулотлари, кундалик эҳтиёждаги товар ва хизматларнинг, уй- жой ва коммунал хизматларнинг ижтимоий мақбуллигини таъминлаш масалаларини қайд этди.
Аҳоли барча қатламларига юқори сифатли ва тўлақонли тиббий ёрдам кўрсатиш, ёшларнинг сифатли таълимдан тенг фойдаланиши ва бандлигини таъминлашга эътиборни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Шиддат билан ривожланаётган ҳаётнинг ўзи бугун ёшларнинг касб-ҳунар танлаши, бепул ва сифатли таълим олиши, ўқув муассасаларини тугатгандан сўнг ишга жойлашиш кафолотини мустаҳкамлашни тақозо этмоқда, – деди М. Ворисова.
Жумладан, ҳозир сурхондарёлик 79 мингдан ортиқ киши хорижда ишламоқда. Бу масаланинг ечими ёшларни муайян касбларга чуқур ўргатиш ва турли соҳаларда кўпроқ иш ўринлари ташкил этиш билан боғлиқ.
Фикримизча, қабул қилинаётган дастурларни ҳудудларда иш ўринлари ташкил этишга доир давлат буюртмалари ҳамда ўрта махсус, олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш дастурларига мувофиқлаштириш керак. Бу борада амалга ошириладиган барча ишлар аҳоли, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш самарадорлигини оширади.
ЎзА